Тадбиркорлар қандай мезонлар бўйича баҳоланади?
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан бизнес соҳаси ходимлари учун “Тадбиркорлар қандай мезонлар бўйича баҳоланади?” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Кенгаш йиғилиши давомида “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформаси қандай ишлаши ва тадбиркорлар қандай мезонлар бўйича баҳоланиши ҳақида маълумот берилди.


Шунингдек, тадбирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг аниқ мақсад ва чегараларини белгилаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан янги маҳсулот ва хизмат турларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар учун тартибга солиш юкини камайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА