Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги IT-Park биносида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда республика ишчи гуруҳи вакиллари – Президент администрацияси масъул ходими С. Сулаймонов, “Халқ банки” раиси Ш. Отабоев, “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Ф. Тўраев ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳ. Абдулазизов ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан турли масалаларда 16 та мурожаат ва таклиф билдирилди.
[gallery-16240]
Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал қилинди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалаларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бир қанча мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Жумладан, “Озод Пром Сервис” МЧЖ раҳбари Ойбек Сапаев томонидан билдирилган мурожаат юзасидан республика ишчи гуруҳи жойига чиққан ҳолда масалага ечим излади. Жараёнда бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти ва бу ерда янгидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА