Табиий энергия ривожи йўлида (+видео)
Кун тартиби мавзуси - қурилишда энергия самарадорлигини ошириш.
Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 4 июлда қабул қилинган Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновация соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Техник меъёрлаш ҳамда стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан “Қурилишда энергия самарадорлигини оширишнинг истиқболдаги вазифалари” мавзусида анжуман ўтказилди.
100 дан ортиқ халқаро ҳамкор, маҳаллий мутахассис, лойиҳа ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этган тадбир давомида 105 меъёрий-техник ҳужжат асосида 71 та шаҳарсозлик нормаси ва қоидаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, амалга киритилгани, Ўзбекистон стандартлар институти буйруғи билан 32 та миллий норма давлат рўйхатига олингани, 3 та қурилиш регламенти ишлаб чиқилиб, тасдиқлангани айтиб ўтилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XfXoxF3_7Hw" title="Tabiiy energiya rivoji yoʻlida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Сўнгги йилларда бино ва иншоотлар хавфсизлиги ҳамда энергия самарадорлигини ошириш мақсадида GIZ, UNDP ва IFC каби халқаро ташкилотлар билан келишув асосида 12 техник-меъёрий ҳужжат такомиллаштирилмоқда. 30 дан зиёд мутахассис илғор халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Корея, Хитой, Озарбайжон, Россия, Туркия ва Францияга юборилди.
Бундай ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Дастур ва Йўл харитаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Президентимизнинг 2024 йил 28 февралдаги қарорига мувофиқ, халқаро талаблардан келиб чиқиб, энергия самарадорлиги бўйича стандарт ва қоидаларни қайта кўриб чиқиш, янги меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, жумладан халқаро ва минтақавий стандартларни қабул қилиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан 2024 йил республикамиз ҳудудида тегишли мақсадга хизмат қиладиган 12 хил стандарт амалиётга жорий қилинди.
Мазкур анжуман орқали ҳамкорликни янада кучайтириш кўзда тутилган.
Мусулмон Зиё, Аброр Содиқов (видео), ЎзА