Суперлигада бугун учта ўйин ўтказилади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун, 8 апрель куни мазкур тур доирасида учта беллашув бўлиб ўтади.
Дастлаб, "Қўқон-1912" ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 18:00 да старт олса, орадан бир соат ўтиб Олмалиқда ОКМК ва "Сурхон" клублари рақобатлашади. Самарқандда ўтадиган "Динамо" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув соат 20:15 да бошланади.

Куни кеча Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Машъал” — “Бунёдкор” учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндаги ягона гол 90+1-дақиқада пенальтидан Матия Кривокапич томонидан киритилди. “Бобур Арена” стадионида ўтган “Андижон” ва “Навбаҳор” тўқнашуви кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Асосий бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқада Гиорги Жгереная боши билан гол уриб, "Навбаҳор"га 3 очко тақдим этди.
"Локомотив" эса “Дўстлик” стадионида "Хоразм" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнайди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА