Суперлигада бугун 24-тур старт олади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур учрашувлари 15–17 октябрь кунлари ўтказилади. Бугун мазкур тур доирасида иккита ўйин бўлиб ўтади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Андижон шаҳридаги «Бобур Арена» стадионда «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари рақобатлашса, Ғузорда "Машъал" ва ОКМК клублари куч синашади. Ҳар икки баҳс ҳам соат 19:00 да старт олади.
Эртага – 16 октябрь куни соат 19:00да «Бунёдкор» — «Сўғдиёна», «Қўқон-1912» — «Нефтчи» ва «Сурхон» — «Хоразм» учрашувлари ўтказилса, 17 октябрь куни соат 18:00 да «Локомотив» — «Насаф» баҳси бошланади. Шу куни соат 19:00 да эса «Динамо» — «Бухоро» ҳамда «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 23-тур учрашувларида қайд этилган натижалардан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 52 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди. Худди шунча очко тўплаган «Нефтчи» ўзаро учрашувлардаги натижаларга кўра иккинчи ўринда қолди. «Навбаҳор» 45 очко билан кучли учликни якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА