Суперлига: «Пахтакор» яна очко йўқотди
Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури шиддатли баҳсларга бой ўтди. Сўнгги дақиқалардаги голлар, кутилмаган натижалар ва тенг курашлар мухлисларни бефарқ қолдирмади.
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасидаги «Андижон» — «Хоразм», «Сурхон» — ОКМК ва «Динамо» — «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги баҳслар кутилмаган натижалар билан ўз якунига етди.
Дастлаб, Андижонда «Андижон» жамоаси «Хоразм»ни қабул қилди. «Бобур Арена» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 87-дақиқада Мартин Боаке киритди.
Олмалиқда «Сурхон» ва ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоби очилмади. Самарқандда «Динамо» ва «Пахтакор» тўқнашуви ҳам дуранг билан якунланди. Ўйинда ҳисобни 62-дақиқада Ҳожимат Эркинов очди. 85-дақиқада Фирдавс Абдураҳмонов мезбонлар сафида гол уриб, жамоасига дурангни тақдим этди — 1:1.
Бугун, 26 август куни 19-турнинг қолган учрашувлари ўтказилади. Тошкентда «Локомотив» — «Бунёдкор», Ғузорда эса «Машъал» — «Навбаҳор» клублари ўзаро рақобатлашади. Бу баҳслар соат 19:00 да бошланади. Навоийда «Қизилқум» «Насаф»ни қабул қилади. Ушбу учрашув соат 20:00 да старт олади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА