Суперлига: "Бунёдкор" ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" баҳси 1:2 ҳисобида якунланди.
Учрашувда дастлаб, "Бунёдкор" жамоаси аъзоси Фарҳод Ўткиров рақиб дарвозасини 5-дақиқада ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқасида Файзулло Жуманқўзиев ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 90+5 дақиқасида Расул Йўлдошев гол уриб “қалдирғоч”лар ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Бунёдкор" 23 очко жамғарган ҳолда 7-ўринга чиқиб олган бўлса, 12 очко тўплаган "Турон" 12-поғонада бормоқда.
"Бухоро"-"Сурхон" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги голларга Асилбек Қаюмов ва Жаҳонгир Абдусаломов муаллифлик қилди.
Бугун Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган битта учрашув бўлиб ўтади. Андижонда мезбонлар “Олимпик” клубини қабул қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА