Судьялар корпусида ўзгариш ва янгиланишлар бўлди
Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилганлар ҳам бор.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматидан хабар беришларича, Президентнинг тегишли фармойиши билан:
Фарҳоджон Боқижонович Ғаниев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди;
Акрам Ғайратович Шукуров – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек:
Учқун Холбоевич Рўзиев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Акром Жўрақулович Ўтаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Шуҳрат Маратович Камолов – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);
Фарруҳ Сойибжонович Абдураимов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган) тайинланди.
***
Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан:
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев – Андижон вилояти судининг раиси лавозимидан;
Лукмон Мухторович Қодиров – Бухоро вилояти судининг раиси лавозимидан;
Ўткиржон Буранович Жумаев – Жиззах вилояти судининг раиси лавозимидан;
Баҳодир Хусаинович Полвонов – Хоразм вилояти судининг раиси лавозимидан озод этилди.
***
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
Исомиддинов Хуршидбек Қобилович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Aндижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Солиева Умидахон Ҳамидовна – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Aндижон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Дарвишалиев Ғайратали Уматалиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Aндижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Aндижон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ёров Ҳабибулло Aбдулҳаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Бўриев Aлиакбар Мустафақул ўғли – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мадаминов Дониёржон Махмуджонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Юлчиева Соҳибахон Қодиржоновна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Кўчкинова Иқбол Ҳошимовна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Султанова Aдила Хайритдиновна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Бобоназаров Жаҳонгир Нуралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
***
Судьялар олий кенгаши қарори билан бир гуруҳ битирувчилар илк бор судьялик лавозимига тайинланди:
Акимниязов Нурлибай Арафатдинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Бобораимова Мавлуда Мирзакаримовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Абдусаламова Нозима Сафаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Йўлчиев Отабек Тўлқинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Қосимов Акмалжон Акбаржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Темиров Азамат Таиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
***
Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д. Хайруллаева – ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси С. Абдураҳмонова – ёзма аризасига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
ЎзА