Суд идораларига ишонч ортмоқда
Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд иши юритувининг сифатини, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Андижонда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усмонов иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди. Андижон ва Балиқчи туманларида ўтказилган Олий суд судьялари, вилоят судлари раислари иштирокида ташкил этилган сайёр қабул давомида 100 нафардан ортиқ фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари эшитилди.
Андижон туманидаги Ойжамол маҳалласида ўтган сайёр қабулда 48 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Асосан, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норози бўлиш, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, уй-жой, мерос ва бошқа масалаларга оид мурожаатларнинг 27 таси жиноят, 16 таси фуқаролик, 1 таси иқтисодий ҳамда 4 таси маъмурий судловга оид мурожаатлар ташкил этди.
Қабул давомида 32 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 та мурожаат қаноатлантирилди, 14 та ариза ва шикоят Олий суд ва Андижон вилоят суди томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
[gallery-29863]
Балиқчи тумани Кўл маҳалласи “Учбулоқ” дам олиш масканида ташкил этилган сайёр қабулда эса 53 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Мурожаатларнинг 27 таси жиноят, 20 таси фуқаролик, 3 таси иқтисодий ҳамда 3 таси маъмурий судловга оид мурожаатлар ташкил этди. Уларнинг 37 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 та мурожаат қаноатлантирилди, 9 та ариза ва шикоят Олий суд ва Андижон вилоят суди томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Судлар томонидан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган 38 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилганлиги, бола уч ёшга тўлгунига қадар таъминот ундириш ҳамда 19 та алимент ундириш, 6 та коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорликни ундириш билан боғлиқ, шунингдек, бир неча тадбиркорнинг даво аризалари қанотлантирилганлиги фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини янада оширди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.