Суд амалиётида банкротлик низолари
Бухоро вилоят судида 2023 йил 25 октябрь куни тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўришдаги муаммолар ҳамда судлар томонидан банкротлик низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро вилояти иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С.Абдурасулов, Бухоро вилоят иқтисодий судларнинг судьялари, шунингдек, давлат активларини бошқариш бошқармаси вакили Н.Тўраев ҳамда суд бошқарувчилари, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими С.Мусоевлар иштирок этди.
Семинарда суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда суд бошқарувчилари томонидан йўл қўйилаётган қонун бузилиш ҳолатлари, банкротлик ишларини юритишдаги хатоликларга оид муҳим масалалар ҳамда уларнинг қонуний ечимлари муҳокама қилинди.
Савол-жавобларга бой бўлган семинарда амалиётда юзага келаётган муаммолар мазкур тоифадаги ишларни кўришда суд бошқарувчилари, солиқ органлари ва судлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ишларни кўришдаги сансоларликни олди олиш ва судларда кўриб чиқилаётган банкротлик низоларига доир айрим масалалар юзасидан ягона ёндашувни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
ЎзА