Стокгольмда Нобель тантаналари бошланди
ТАСС хабарига кўра, 2021 йил Нобель мукофотини топшириш маросими ноодатий тарзда, асосан, онлайн шаклда ўтиши кутиляпти. Хусусан, лауреатлар, номзодлар маърузаси, матбуот анжумани ва муҳокама жараёнини интернет орқали томоша қилиш мумкин.
Барибир, 18 шаҳарда чироқлар шоуси ташкил этиш мзлжалланган. Байрам концерти эса Стокгольм филармониясида бўлиб ўтади. Интернет-трансляция 8 декабрга белгиланган, Эслатиб ўтамиз бу йил Нобель мукофоти 13 кишига берилади. Ғолиблар орасида россиялик журналист, “Новая газета” бош муҳаррири Димитрий Муратов ҳам бор. У сўз эркинлигини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракати учун тинчлик йўналиши совринига муносиб кўрилган.
Г. Сатторова, ЎзА