Стартапдан ишлаб чиқаришгача: вазирлик янги биносининг инновационлиги нимада?
Энг замонавий архитектура талаблари асосида қуриб битказилган мазкур бино меъморий жиҳатдан кўркамлиги билан диққатга сазовор.
Бугун ОАВ ходимлари учун Тошкент шаҳри Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносига пресс-тур ташкил этилди.
Энг замонавий архитектура талаблари асосида қуриб битказилган мазкур бино меъморий жиҳатдан кўркамлиги билан диққатга сазовор. Бино ертўла қавати билан бирга 6 қаватдан иборат бўлиб, атрофида инновацион боғ ҳам барпо қилинган.
Бинода кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, замонавий кутубхона, қаҳвахона, болалар хонаси, фуқаролар қабулхонаси ташкил қилинган.

Шунингдек, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази, робототехника ва мехатроника, учувчисиз парвоз этувчи қурилмалар, саноат соҳасидаги интернет буюмлари, 5G янги авлод тармоқлари бўйича 4 та янги замонавий лабораториялар мавжуд.
Янги бинодан Илмий-техник ахборот маркази, ЎзМУ ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, «Инновациялар ва бошқарувда ечимлар» лабораторияси, 12 та стартап хонаси ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари иншоотда вазирлик марказий аппарати ходимлари учун хоналардан ташқари, 170 ўринли мажлислар зали, 2 та 60 ўринли тадбирлар заллари ва 3 та учрашув хоналари мавжуд.

Бинода аэрокосмик тадқиқотлар ва 3D прототиплаштириш бўйича 2 та янги ўқув лабораториялари, ходимлар учун тренажёр ва тиббий хизмат кўрсатиш хоналари ҳам ташкил қилинган.
Бино ташқарисидаги инновацион боғда 24 турдаги манзарали дарахтлар ва гуллар, фаввора, ёзги амфитеатр ва 2 та инновацион лойиҳалар ва технологияларни тақдимот қилиш майдончалари мавжуд.
Интерфаол кўргазма зали – “Showroom” етакчи хорижий ва маҳаллий компанияларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалар тўғрисида маълумот беради. У турли соҳалардаги 37 та лойиҳани қамраб олувчи 8 та блокдан иборат.

Масалан, робототехника бурчагида етакчи хорижий компанияларнинг роботлари жойлаштирилган. Бу ерга келувчилар роботларни ясаши ёки бошқариб кўриши мумкин. Соҳани чуқурроқ ўрганиш истагида бўлганлар ўрганишларини иккинчи қаватдаги робототехника ўқув-тадқиқот лабораториясида давом эттиради.
Пресс-турда маълумот берилишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги Исроилнинг “Maya International” компанияси билан сунъий йўлдош орқали қувурлардан сув сизишини аниқлайдиган, шаҳар магистраль қувур тизимларини ерни ковламасдан туриб янги авлод полимер ёрдамида таъмирлаш имкониятини берадиган технология трансферини амалга оширди.
– Технология сунъий йўлдош орқали бирор ҳудуддаги қувурларнинг тешилиши, сув ва газ сирқиши нуқталарини аниқлайди – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Бахтинур Худанов. Дастлабки сунъий йўлдош орқали амалга оширилган ишлар натижасида Тошкент шаҳридаги қувурлар тешилиши ва сувнинг сирқиши нуқталарининг миқдори аниқланди. Ҳар бир сирқиш нуқтаси атрофида эса бир нечта тешик ва ёриқлар бўлиши, жумладан, сирқиш нуқталари амалда 4 баравар ортиқни ташкил этиши маълум бўлди.

Пресс-тур иштирокчиларига робототехника, технологиялар трансферига тегишли ва Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, давлат бошқарувидаги инновациялардан намуналар намойиш этилади, «ақлли» банк фаолияти ҳақида маълумот берилди.
– Мисол учун Нидерландияда технологияси бўйича ишлаб чиқарилган “Qray Cam” қурилмаси тиббиётда қўллашга мўлжалланган бўлиб, тишларнинг тозалик даражаси, тиш кариесини рентген кўра олмайдиган босқичида аниқлайдиган инновацион қурилма – дейди Б.Худанов. Тишлардаги бошланғич кариесни қора рангда аниқлаб, унинг қанчалик чуқур кетаётганини рақамларда кўрсатади. Тишларнинг ювилмай қолган қисмларидаги кариес чақирувчи бактерияларни қизил рангда белгилаб, тишларнинг гигиеник даражасини 5 баллик шкала бўйича компьютерда кўрсатиб беради.
Яна бир “Q-scan” ускунаси эса Корея технологияси асосида тайёрланган ва қурилма тиббиётда оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини аниқлаш бўйича инновацион ёндашувдир. Оғиз бўшлиғида аниқланадиган ҳар қандай кариес ва унинг асоратларини қизил рангда белгилаб беради. Қурилмадан мактабгача таълим муассасаларида, мактабларда, уй шароитида фойдаланиш мумкин. Болалар тишларининг яхши ювилмаган қолган жойларини ўзлари текшириб кўриб, тозалашни кучайтиришларига ёрдам беради.

Яна бир кўргазмамиз, мазкур ақлли тиш чўткаси эса смартфонга Bluetooth орқали осонлик билан уланади ва тишларни тўғри ювишни ўргатади. Бунда махсус сенсор-датчиклар қўлланилади ва реал вақтда тишларни қандай юваётганингизни назорат қилиб боради. IOS ва Android платформасида ишловчи дастур тишларни 3D форматда кўрсатиб туради ва қандай юваётганингизга қараб балл бериб боради. Бунда шифокорлар тўпланган балларга кўра инсон оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳақида маълумот олиши мумкин.
Тиббиётдаги инновациялар, Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳалари, ғўзанинг вилт касаллигига чидамли янги навларини яратиш, ген-нокаут технологияси ёрдамида картошка ва буғдой ҳосилдорлигини ошириш, Корея технологияси асосида қишда қовун етиштиришга мўлжалланган иссиқхона лойиҳалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг истиқболли лойиҳалари сирасига киради.
– Ёшлар академияси аъзоларининг айрим лойиҳалари хусусида маълумот бермоқчиман – дейди академия етакчи мутахассиси Ҳамидулла Ҳабибуллаев. “Lotus engineering” ҳавони тозалаш лойиҳаси бўлиб, у вируслардан, микроблардан, кимёвий чиқиндилардан, ҳавода мавжуд кимёвий зарарли қоришмалардан ва моддалардан ҳавони тозалаб бериш учун ишлаб чиқилган саноат маҳсулоти. Қурилма ифлосланиш даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги ҳавони турли зарарли моддалардан тозалаш учун ишлатилиши мумкин. Яна бир инновацион лойиҳамиз бу – “Doc-Box” қурилмаси.

У имконияти чекланган ва ёши катта инсонлар учун дори воситаларини ўз вақтида ва қанча миқдорда қабул қилишларини эслатиб туриш ҳамда етказиб бериш вазифасини бажарувчи махсус ускуна. Қурилмамизни қариялар уйида, шифохоналарда, даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги ҳавони турли зарарли моддалардан тозалаш учун ишлатиш мумкин. Бошқа бир “ХУМО C1” лойиҳаси эса, эриш ҳарорати 720Cо дан1600Cо гача бўлган барча рангли ва қимматбаҳо металларга ишлов беришнинг энг самарали йўлларида бири бўлиб, махсус гипс қолипда шакл бериш имконияти мавжуд.
Ускунани айни пайтда заргарлик, стоматология, медалсозлик, сувенирлар ишлаб чиқариш ва кичик конструкторлик ишларида қўллаш имконияти мавжуд. “Sky project” виртуал парашют тренажёри ёрдамида эса десантчи, парашют спортчилари, фавқулодда вазият ходимлари машқ ўтказиши мумкин. У виртуал кўзойнак, шамол иммитацияси, парашют сумкаси, пасайишни иммитация қилувчи гидравлик кўтаргич, клеванталар билан жиҳозланган бўлиб, мудофаа соҳаси, фавқулодда вазиятлар тизимида қўллаш мумкин. Вазирликнинг янги, замонавий биносидаги интерактив студияда онлайн дарслар, вебинарлар ўтказиш, видеодарслар ёзиш мумкин. Бу студия «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ёшларни ўқитиш, масофавий мулоқот орқали жойлардаги мутахассислар малакасини оширишда ҳам қўл келади.
Маълумот учун: Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим яратилган. Илмий-тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28,2 миллиард сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳозирги кунда Германия, Россия ва Беларусдаги шериклар билан 9,6 миллиард сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.