Спортчиларимиз “Ҳарбин-2025”да совриндор бўла оладими?
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун “Ҳарбин-2025” қишки Осиё ўйинларида спортчиларимиз биатлон ҳамда фигурали учиш бўйича маҳоратини синовдан ўтказди.
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигириев ҳамда Екатерина Гейниш қисқа дастурдаги иштирокини якунлади. Мураккаб элементларни ажойиб тарзда ижро этган спортчиларимиз 64.55 балл жамғаришга эришди.
[gallery-21686]
Ҳозирда бизнинг жуфтлик ушбу машқ якуни бўйича етакчилик қилмоқда. Эртага эркин дастурдан кейин ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Биатлончиларимиз Дилмурод Абдураҳмонов ҳамда Ролан Раимқулов Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. 10 км. масофада кечган спринт пойгасида Раимқулов 25-, Абдураҳмонов эса 31-натижани кўрсатди.
Қишки Осиё ўйинлари 14 февралга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА