Спорт курашлари: Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионлиги учун курашади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медали учун баҳс олиб боради.
Жумладан, -67 килограмм вазн тоифасида беллашаётган Айтжан Халмаханов финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда эронлик Саид Лейвейсига қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, -63 килограмм вазн тоифасида Озодбек Ҳалимбоев, -87 килограмм вазнда эса Муҳаммадқодир Расулов бронза медали учун рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА