Спорт гимнастикачиларимиз Қоҳирада
Бугун Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олди.
Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз гимнастикачилари ҳам иштирок этмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида спорт гимнастикасининг тирик афсонаси Оксана Чусовитина билан биргаликда Оминахон Ҳалилова, Дилдора Aрипова, Расулжон Aбдураҳимов, Aбдулла Aзимов, Ҳабибулло Эргашев ва Ўткирбек Жўраев ўз йўналишларида совринли ўринлар учун курашга киришади.
Мисрда ўтадиган баҳсларда ўзбекистонлик ёш мутахассислар Стелла Кошечкина ва Отабек Машарипов баҳсларни ҳакам сифатида бошқариб боради.
Қоҳирада кечадиган жаҳон кубоги босқичи мусобақалари 20 мартга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА