“Сўнгги қўнғироқ” — ҳаяжон ва орзулар байрами
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 107-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири кўтаринки кайфият, самимий туйғулар ва унутилмас таассуротларга бой тарзда ўтди.
“Юксак маърифатли авлод – Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида ўтган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар иштирок этди.
[gallery-29632]
Дастлаб иштирокчиларга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Маросимда 2025/2026 ўқув йилида намунали хулқи, билими билан тенгдошларига ибрат бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ(сурат),ЎзА