Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими олти карра ошди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 59-йиллик йиғилишида нутқ сўзлади.
Марказий Осиё зиёрат, маданий, гастрономик, этно, экстремал, тиббиёт каби туризм йўналишларида катта салоҳиятга эга.
Ўзбекистон мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб, зарур инфратузилма, сервис, виза ва транспорт, энг муҳими, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширди. Бунинг ҳисобига ўн йил ичида Ўзбекистонга хорижий туристлар оқими 6 карра ошиб, 12 миллион нафарга етди.
Яқинда Тошкент шаҳрида очилган Марказий Осиёнинг илм-фан ва маънавий хазинаси сифатида эътироф этилаётган Ислом сивилизатсияси маркази, Самарқандда барпо этилган буюк аллома Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси юртимизнинг янги дурдоналарига айланди.
Бундай мажмуалар қўшни мамлакатларда ҳам бунёд этилмоқда. Шу боис, Президентимиз минтақа давлатларини бирлаштирадиган туристик макон – “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш ташаббусини илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари қўшни давлатлар, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ҳамкорларни туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳалар портфельини шакллантириб, биргаликда молиялаштиришга чақирди.
ЎзА