Солаева Умида Шоназар қизининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Порей (Allium Porrum L.) пиёзини турли усулларда қуритиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида
Солаева Умида Шоназар қизининг 06.01.11- “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” ихтисослиги бўйича “Порей (Allium Porrum L.) пиёзини турли усулларда қуритиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02 рақамли илмий кенгашнинг 2026 йил 18 август куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент вилояти, 100164, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй, Тошкент давлат аграр университети, АРМ илмий кенгаш мажлислар хонаси.
Тел.: (+99871) 260-48-00; (+99871) 260-47-70 факс: (+99871) 260-38-60
e-mail: tuag-info@edu.uz