Соғломлаштириш ишларида хусусий сектор фаоллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятининг Олтиариқ ҳамда Бешариқ туманларида сўлим табиат қўйнида жойлашган санаторийлар йилнинг тўрт фаслида ҳам гавжум. Кейинги йилларда ушбу йўналишда хусусий тармоқ фаолияти жадал ривожланаётгани қулай тадбиркорлик муҳити ва инвестициявий жозибадорлик яратилгани самарасидир.
Бешариқ туманида жойлашган “RAPQON MEDLINE” сиҳатгоҳи ўтган йили ишга туширилган бўлиб, умумий лойиҳа қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этади.
- 400 ўринга мўлжалланган сиҳатгоҳимизда ошқозон, буйрак касалликлари профилактикасида фойдали бўлган маъданли сув, физиотерапия, туз, ҳижома сингари 20 га яқин даволаш турлари йўлга қўйилган, - дейди бош шифокор Жаҳонгир Рўзматов. - Шу сабабли сиҳатгоҳга мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қўшни давлатлар, ҳатто Туркиядан ҳам даво истаб келишмоқда.
[gallery-22067]
Бу ерда 130 киши бандлиги таъминланган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА