«Сўғдиёна»да ғалаба, «Навбаҳор» дуранг ўйнади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — ОКМК ва «Навбаҳор» — «Сурхон» клублари ўртасидаги ўйин якунланди.

Жиззахда ўтказилган «Сўғдиёна» ва ОКМК клублари ўртасидаги ўйин 4:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувдаги мезбонлар голларига Люпчо Дориев (дубль), Шоҳрух Абдураҳмонов ва Самандар Мовлонқуловлар муаллифлик қилди. ОКМК жамоасининг ягона голи Авазбек Ўлмасалиев томонидан киритилди.

Шу тариқа "бўрилар" очколари сонини 24 тага етказиб, 9-ўринга кўтарилган бўлса, "кончилар" 37 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Намангандаги «Марказий» стадионида ўтказилган «Навбаҳор» ва «Сурхон» баҳсида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА