Сизга раҳмат, қон донорлари!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти қон қуйиш марказида 14 июнь – Халқаро донорлар куни муносабати билан “20 йил самимий ва беғараз қувонч: Сизга раҳмат, қон донорлари!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Эрта тонгдан марказга беғараз қон топшириш истагидаги юртдошларимиз жам бўлди. Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, шифокорлар, ички ишлар органлари ходимлари, давлат хизматчилари, ёшлар тадбирда фаол иштирок этиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшди.
Тадбирда узоқ йиллар мунтазам қон топшириб келаётган фаол донорлар муносиб рағбатлантирилди.
[gallery-17858]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА