Сиз қонунни биласизми?
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Сиз қонунни биласизми?” мавзусида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши кубоги учун ўтказилган тадбирда вилоятдаги куч тузилмалари иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда 6 та куч тузилмаларининг жамоалари фаол иштирок этди.
[gallery-15010]
– Тадбирдан асосий кўзланган мақсад ёшлар ўртасида ҳуқуқий таълим-тарбияни такомиллаштириш, жамиятда қонун устувор бўлишига эришиш, Республикамизда амалдаги қонунларнинг мазмун-моҳиятини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшлар иштирокини таъминлашдан иборат, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши раиси Миршод Очилов. – Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин вилоят Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасига, 2 ўрин вилоят божхона бошқармасига, 3 ўрин ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмга насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари