Сита Қадамбоева Осиё ўйинлари олтин медалига эга чиқди
ХХ Осиё ўйинларининг дзюдо баҳслари давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Дзюдо баҳсларида -52 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сита Қадамбоева финалда Жанубий Корея вакили Сеюн Жанг билан рақобатлашди ва ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 15 та олтин, 17 та кумуш ва 18 та бронзага етди.
Бироздан сўнг, -66 килограммгача вазн тоифасида Абдураҳим Нутфуллоев мўғулистонлик Йулк Казирбиевга қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА