Сирдарёлик спортчининг ғалабаси
Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг етакчи спортчилари иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси яна бир совринга эга бўлди.
Аёллар ўртасида 200 метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтликлар баҳсида ҳамюртимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Сирдарёлик Шоҳсанам Шерзодовалар муносиб иштирок этишиб, бронза медалини қўлга киритишди.

Шу тариқа, мураккаб ва кучли рақобат билан кечган финал баҳсида Ўзбекистон жуфтлиги Жаҳон кубоги босқичида совриндорлар қаторига кириб, мамлакат спорти учун яна бир муҳим ютуқни қайд этди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири