Сирдарёда ҳам автомобиль ишлаб чиқарилади
Президентимизнинг жорий йил апрель ойида Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш, ҳар бир туман ва шаҳарда технопаркларни ривожлантириш, бунда Хитой тажрибасини жорий қилиш бўйича йўналишлар белгилаб берилган эди.
–Ана шу режалар натижаси ўлароқ Хитой ва Сирдарё вилояти ҳамкорлигидаги лойиҳаларнинг қиймати 1,5 миллиард долларга етди, – дейди вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев. – Бу лойиҳалар 2023-2025 йилларда амалга оширилади. Шу асосда, вилоятда Хитойнинг “Exeed” бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарилади. Бунинг учун керакли техника ва жиҳозлар олиб келинган.




Шуҳрат СУЯРОВ, ЎзА