Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини ҳусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилоятида “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да тадбиркорлар иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди.


Ушбу тадбирда давлатимиз раҳбари фармонининг мазмун ва моҳияти ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича тушинтирилиб, топшириқлар ижросини таъминлаш борасида аниқ муддатлар белгиланди.
**********************************
Гулистон шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда, ижтимоий муҳофазага муҳтож, жамиятда ўз ўрнини топа олмаётган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун, қулай шар-шароитлар яратиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” тизимини жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.


Шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари ҳамкорлигида ҳар бир маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаш ҳамда шу асосда манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқариш, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” бўйича ҳатловдан ўтказиш, ҳар бир фуқарони касб ўрганиши, иш билан таъминланиши, ўзини ўзи банд қилиши учун қайси касбга мойиллигини аниқлаш, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйҳатини шакиллантириш, ижтимой, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва аёлларни таркибини аниқлаш вазифалари юклатилди.
**********************************
Боёвут тумани ҳокимлиги томонидан “Даладан – дастурхонгача” тамойили асосида деҳқон бозори ҳудудида арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.


Бундан кўзланган мақсад энг аввало боёвутликларни рози қилиш бўлса, иккинчидан ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилот эртанги қиш ва баҳор ойлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг захрираси яратиш, бозордаги нарх-навони мутадиллигини таъминлаш, одамларни, айниқса, кам таъминланганларни рози қилиш учун барча имкониятлар ишга солиниб, зарур чоралар кўрилмоқда.


**********************************
Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Сирдарё вилояти марказида ўқувчиларнинг фанлар олимпиадасига старт берилди.
Бу йилги олимпиада ҳар йилгидан фарқли ўлароқ, ноябрь ойи давомида синфлар кесимида бўлиб ўтади.


Ушбу олимпиаданинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири, академик лицей ва касб-ҳунар колледжлар талабалари ҳам шаҳар босқичига қамраб олинганидир.
Куни кеча старт олган олимпиадада шаҳардаги 18 та умумтаълим мактаблари ва Ҳ.Худойбердиева номидаги ижод мактабидан жами 289 нафар ўқувчи иштирок этди.

