Сирдарё вилояти ҳокими “Бизнес-марафон” лойиҳаси асосчилари билан учрашди
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев ҳамда “Бизнес- марафон” лойиҳаси спикерларини қабул қилди.
Қабулда вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сирдарёлик ёшларнинг мақсадли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалга оширилаётган ижобий ишлар, эришилаётган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар хусусида ўзаро фикр алмашилди.


Очиқ мулоқотда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев, “Бизнес- марафон” мотивацион тренингни муваффақиятли ўтишида қўлидан келган барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб, лойиҳачилар – “Diskos.uz” асосчилари Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар, “Book cafe” асосчиси, “SAP Uzbekistan” директори Лазиз Адҳамов, “Asaxiy.uz” онлайн дўкон асосчиси Ферузбек Аллаев, Нажон таълим ўқув маркази асосчиси Темур Адҳамов ҳамда “Cambridge” ўқув маркази “Selfmade” лойиҳаси асосчиси Жаҳонгир Пўлатовнинг ишларига омад тилади.
Сирдарё вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да ўтган самимий суҳбатдан сўнг, пойтахтлик меҳмонлар икки гуруҳга бўлиниб, “Муваффақиятга эришишнинг сирлари” мавзусида ёшлар иштирокида “Бизнес-марафон” мотивацион тренинг дарсларини ўтиш учун белгиланган манзиллар сари йўл олди.


А.Қаюмов, Ф.Тошматов, ЎзА