Сирдарё ИЭС жамоасининг Угамдаги хотиралари (+видео)
Ширин шаҳрида жойлашган Сирдарё иссиқлик электр станцияси мамлакатимиз энергетика тизими эҳтиёжларининг учдан бир қисмини таъминлаб беради. Яъни, бир кунда ўртача 51 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, миллий тармоққа узатадиган мега қувватдир.
Сўнгги йилларда корхона босқичма-босқич модернизация қилинди, мутахассислари малакаси оширилди. Aйни вақтда станцияда мавжуд 10та энергоблок аҳолининг узлуксиз энергия манбаалари билан таъминлаш учун соатига максимум ўрнатилган қувват, яъни 3200 мегаватт электр энергия ишлаб чиқариб, миллий тармоққа узатмоқда.
Aлбатта, бу ердаги ишчи хизматчилар зиммасидаги масъулият ҳам жуда юқори. Шуни инобатга олган холда ходимлар малакаси доимий равишда ошириб борилади. Жумладан, семинарнинг навбатдагиси Тошкент вилоятининг сўлим маскани “Угам” соғломлаштириш оромгоҳида ташкил этилди.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда Сирдарё ИЭС корхонасида фаолият юритувчи хизмат, цех ва бўлим касаба қўмиталари меҳнат муҳофазаси вакилларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув-семинари бир қанча мақсадларни назарда тутади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/edNW7RH7qtA" title="Sirdaryo IES jamoasining Ugamdagi xotiralari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>- Биринчи навбатда ходимларнинг меҳнатини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш мақсадида ташкил қилинган. Бу бир томондан дам олиш сифатида, иккинчи томондан семинар сифатида ўтказиляпти, - дейди Республика Касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ширинхон Умаралиева. – Бу ерда асосан Ўзбекистон Республикасининг оҳирги пайтда қабул қилинган қонунлари бўйича, янги қабул қилинган “Меҳнат кодекси” ва ундаги моддалар бўйича ходимларнинг билимлари оширилмоқда.
Ушбу йўналишда республикада фаолият юритувчи соҳанинг етук мутахассислари томонидан техника ҳавфсизлиги, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бошқа жорий этилган янгиликлар хусусида маърузалар қилинди.
Баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар асосида ўтган семинарда ишчи-ходимларнинг ўз соҳалари бўйича билимлари янада юксалди. Тадбир сўнгида меҳнат жамоатчилик вакиллари гувоҳномаси ҳам тантанали топширилди.
Семинарнинг иккинчи куни ҳам таъсуротларга бой бўлди. Олинган билимларни янада мустаҳамлаш мақсадида ўтказилган “Заковат” интелектуал мусобақасида 8 жамоа ўзаро беллашди.
Тадбирнинг маданий қисмида меҳнат жамоаси пойтахт вилоятининг энг чиройли ва манзарали жойларидан бири бўлган “Амирсой” тоғ-чанғи курортида хордиқ чиқардилар.
Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов ЎзА