Сирдарёда савдо-логистика терминали қурилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда белгиланганидек, 2020 — 2024 йилларда Хитойнинг “Xinjiang Guorui Economic & Trade Co., LTD” компанияси инвестициялари ҳисобига Сирдарё вилоятида металл, ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини сақлаш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш бўйича ихтисослаштирилган савдо-логистика терминали ташкил этилади.
Лойиҳани рўёбга чиқариш учун Сайхунобод туманидаги “Фаровон” МФЙ ҳудудидан ер участкаси ажратилиши кўзда тутилган. Инвестор 2020-2024 йилларда 25 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш ҳамда камида 200 та янги иш ўрни яратиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Савдо-логистика терминалида божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ҳамда бошқа давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилади. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” aгенглиги ва “Ўздавкарантин” инспекцияси бўлинмалари терминал ҳудудида бепул жойлаштирилади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, бу ерда давлат ва тижорат, шу жумладан халқаро логистика хизматлари кўрсатилиши белгиланган.