Сингапур авиакомпанияси "Air India"ни молиялаштириш учун қатъий шарт қўймоқда
“Reuters” ёзишича, "Singapore Airlines" авиакомпанияси "Air India" корхонасини ҳар қандай янги молиялаштириш учун қатъийроқ шарт қўйилишини талаб қилмоқда.
Манбалар таъкидлашича, “Air India”нинг асосий акциядори “Tata Sons” билан музокара олиб бориш жараёнини келишиб олиш лозим.
“Singapore Airlines” Ҳиндистон инвестицияси ички ресурсдан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди. Сингапур авиа ташувчиси июнь ойи охирида 8,3 миллиард доллар нақд пул захирасига эга эди.
Сингапур ҳаво йўллари – “SiAL.Si” давлат сармоядори “Temasek Holdings” томонидан қўллаб-қувватланадиган янги мажмуа очди. “Air India” жамоаси фаолиятига маблағ киритиш маъқулланиши олдидан кучли бошқарув ҳуқуқига сезиларли таъсир кўрсатишга интилиш кутилмоқда.
Абдуғафур Маматов, ЎзА