Синдоров ҳиндистонлик Праггнанандхани енгди
Кипрда давом этаётган шахмат бўйича Номзодлар турнирининг 3-турида маҳоратли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров қора доналарда ҳиндистонлик Праггнанандхани мағлуб этди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс давомида Синдоров дона суришлардаги аниқлик ва совуққон қарорлар қабул қилиши натижасида рақиби хатоликларга йўл қўйди. Бу ўз-ўзидан Жавоҳирга муҳим ғалабани тақдим этди.

3-тур доирасидаги Маттиас Блюбаум – Андрей Есипенко ва Ҳикару Накамура – Аниш Гири қарама-қаршилигида муроса йўли танланган бўлса, Фабиано Каруана оқ доналарда хитойлик Вэй Ини доғда қолдирди.

4-тур ўйинлари остонасида 2,5 очкога эга Синдоров ва Каруана Номзодлар турнирида етакчилик қилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА