Симёғочлар 47 йил деганда алмаштирилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб бораётган юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб бораётган юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда.
Партиянинг туман кенгаши раиси А.Сайдалиев, депутатлар Д.Бахтиёров, З.Ҳакимов, ижрочи котиб Б.Масаитов ва маҳалла раиси Дилшод Юлдашевлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар хонадонида бўлиб, муаммолар, ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқда.
Жумладан, бу борада партиянинг Бўстонлиқ туман кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи тумандаги “Қорамозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар олиб бориб, уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқди.
Аҳоли билан мулоқотлар чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Жумладан, маҳалланинг Чах-чам, Учбов, Ғижол қишлоқларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг маҳаллалар ичида жойлашган симёғочлар 47 йил олдин ўрнатилгани, симёғочларни янгисига алмаштириб бериш юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Депутат Д.Бахтиёров томонидан туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди. Сўров ижросини таъминлаш учун амалий ҳаракатлар олиб борилиб, Қорамозор маҳалласининг Чах-чам, Учбов, Ғижол қишлоқлари атрофидаги кўчаларга 9 чироқ ўрнатилди.