Шри-Ланка Президенти қасамёд қабул қилди
Шри-Ланкадаги президентлик сайлови шанба куни бўлиб ўтиб, сайлов комиссияси маълумотига кўра, унда Ражапакса 52,25 фоиз овоз билан ғолиб бўлган.
Шри-Ланканинг сайланган Президенти Готабая Ражапакса лавозим мажбуриятларини бажаришга киришиш олдидан мамлакатдаги муқаддас қадамжолардан бири Анурадхапурдаги қадимги будда ибодатхонасида қасамёд қабул қилди, жараён федерал телеканалларнинг барчасида трансляция қилинган.
Маълумот учун, Шри-Ланкадаги президентлик сайлови шанба куни бўлиб ўтиб, сайлов комиссияси маълумотига кўра, унда Ражапакса 52,25 фоиз овоз билан ғолиб бўлган. Унинг рақиби Сажит Премадаса 42 фоиз овоз тўплаб, натижа эълон қилинмасданоқ Ражапаксани ғалаба билан табриклаган.