Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 153-мактабда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 71 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

"Муҳаммад Юсуфни ёд этиб" номли хотира кечада мактаб жамоаси,  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти, ижодкорлар,  ўқувчи  ёшлар, ота-оналар иштирок этди.  

Таъкидлаш жоиз, ўқувчилар томонидан тайёрланган ушбу кеча жуда самимий, беназир шоирга чексиз эҳтиром руҳида ўтди. Энг муҳими, унда ота-оналар шунчаки меҳмон бўлиб эмас, балки фарзандлари уюштираётган  маърифий  тадбирнинг  бир қисми ўлароқ фаол қатнашди. Болажонларга ва мактаб кутубхонасига фарзандлари ушбу ўқув даргоҳида таълим-тарбия олаётган Азизбек Отаев томонидан бадиий китоблар, "Болалар энсиклопедияси", "Инглизча-ўзбекча луғат", "Математика ёш иқтидор эгалари учун", Муҳаммад Юсуфнинг "Қуёшга қараб оққан сув" номли китоблари, планшетлар, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публитсист ва шоира Мунира Рамазонованинг яқинда нашр қилинган "Сени излайман" номли китоби ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Биринчи китобим" лойиҳаси доирасида нашр қилинган китоблар совға қилинди.

–  Мактабимизда бундай тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтиши бежиз эмас. 26 нафар ўқувчим Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг деярли барча шеърларини ёд олган, –  дейди бошланғич синф раҳбари Кибора Абилова. – Ўқувчиларимнинг ҳаммаси қобилиятли, иқтидорли, кучли хотирага эга. Шеър ёдлаш десам, суюниб кетишади. Айниқса, бугунги тадбир улар учун чинакам байрам бўлди. Муҳаммад Юсуфнинг содда ва гўзал юракка яқин сатрларини улар дил-дилдан айтиб юришади. Шоирнинг гўзал шеърияти, туғилган юрти – Ватанига бўлган муҳаббати, она тили ва миллий урф-одатларни улуғлашга қаратилган хитоблари ёшларимиз қалбида акс-садо бераётгани устоз сифатида мени қувонтиради. Мана бугунги кечани олайлик, менинг гапларимнинг яққол тасдиғи. Қаранг, ёшларимиз қанчалар фаол, саҳнада чиқиб эмин-эркин ўзларини кўрсатаяпти. Менинг назаримда улар тимсолида атоқли шоиримизнинг ўлмас овози баралла янгради.  Ўқувчилар Ватанни улуғлади, киндик қони тўкилган юртга ўз меҳрларини изҳор қилди, ўзбек тилини, миллий ўзликни кўкларга кўтарди.

Ҳа, Яшнобод туманига қарашли 153-мактабда Кибора Абилованинг алоҳида ўрни бор. У катта ҳаёт йўлини босиб ўтган устозлардан. Кеча мурғак қўлчаларидан ушлаб ҳарфларни – "Алифбо"ни ўргатган ўз шогирдларининг фарзандларига бугун дарс беради. Ўқитувчилик ана шундай қутлуғ, табаррук касб.  

Тадбир кўтаринки, жонли руҳда ўтди. Кибора Абилованинг шогирдлари шоирнинг таржимаи ҳоли, шеърлари, таржималари ва достонларидан парчалар ёд айтишди.  

Бу каби кечалар Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган "Беш муҳим ташаббус" доирасида ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларни китобхонликка, санъатга, адабиётга ва театрга қизиқтириш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлаш жоиз.  

Кибора Абилованинг шогирдлари ташкил қилган кечага қараб, булар Янги Ўзбекистоннинг янги ўқувчилари, дегинг келади. Улардаги шижоат, ғайрат ва иштиёққа ҳавасинг келади. Бу эса ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Булар Кибора Абиловадек тажрибали, ўз ишини, севадиган фидойи педагогларнинг меҳнати маҳсулидир.

Мунира РАМАЗОНОВА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоирни ёд этиб...