ШҲТ Бош котибининг бўлажак ташрифи тўғрисида
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022-йилнинг 13-май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон раислигида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тадбирларда ШҲТ Бош котибининг иштироки ҳам кўзда тутилган.
ЎзА