Шерободда замонавий тўқимачилик ишлаб чиқариши йўлга қўйилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган йирик инвестицион лойиҳалардан бири “Zilantex” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган корхонада ип-калава ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
2025 йил август ойидан фаолият бошлаган ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Миллий банки томонидан 20 миллион евро миқдорида инвестиция жалб этилди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-28815]
Корхонада 600 нафарга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланган бўлиб, ишчи-хизматчиларнинг катта қисмини ёшлар ташкил этади. Уларга тажриба алмашиш ва малака ошириш мақсадида Туркиядан жалб этилган малакали мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини ўргатиб келмоқда.
Жорий йил бошидан эътиборан корхонада мато тўқиш йўналиши ҳам ишга туширилди. Эндиликда ип-калава маҳсулотлари тайёр мато кўринишида ишлаб чиқарилиб, бозорга таклиф этилмоқда.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат ички бозорга чиқарилади, балки Россия ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
Айни пайтда корхона ойига 150 тонна мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, жумладан бир йилда 2 минг тонна мато ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Бу эса ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА