Шахмат: Жавоҳир Синдоров АҚШ турнирида қатнашади
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтадиган “St. Louis Chess” халқаро турнирида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Праггнанандха билан куч синашади.
4 нафар маҳоратли шахматчи иштирокида ташкил этилаётган турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, нуфузли мусобақада 1—ўринни эгаллаган иштирокчи 125 минг, 2-ўрин соҳиби 94 минг ва 3-ўрин 72 минг, 4-ўрин 62 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Халқаро турнирнинг 1-3-тур ўйинлари эртага, 27 октябрь куни, қолган 4-9-тур мусобақалари 27-28 октябрь кунлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир Жавоҳир Синдоров учун ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши ўйин олдидан охирги халқаро мусобақа саналади.
Т.Рўзиев,
ЎзА