Шахмат: Германия бундеслигасида Абдусатторов жамоаси пешқадам
Германияда шахмат бўйича ўтаётган мамлакат бундеслигасининг 2026/27 йилги мавсумининг дастлабки 3 та тур ўйинлари бўлиб ўтди.
16 та шахмат клублари иштирокида ўтган бундеслига баҳсларининг ортда қолган 3 та тур ўйинларидан кейин таркибида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қайд этилган “SC Viernheim” жамоаси 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамликка эришди.
Айтиш лозимки, ўтказилган 3 та тур ўйинлари давомида Нодирбек Абдусатторов захирада қолди.
Бундеслига мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Қосимжонов, маҳоратли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов дона суриши белгилаган “OSG Baden-Baden” жамоаси ҳам 3 та тур якунларига кўра, 6 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. Мусобақаларда Синдоров ива Воҳидов заҳирада қолган бўлса, Қосимжонов ўтказилган ўйинларда 1 та ғалаба, 2 та дуранг натижа билан жамоасининг 6 очко жамғаришига муносиб ҳисса қўшди.

Нодирбек Ёқуббоев жой олган “FC Bayern München” клуби якунланган 3 та тур ўйинларида 5 очко билан 3-ўринни банд этишга муваффақ бўлди. Ёқуббоев бу галги ўйинларда иштирок этмади.
Германия Бундеслига ўйинларининг 4-6-тур ўйинлари мусобақа низомига мувофиқ, 13-15 ноябрь кунлари ташкил этилади.
Т. Рўзиев, ЎзА