Шахмат 7 ёшли Муҳаммадюсуф икки карра Осиё чемпиони!
Россия Федерациясининг Тула вилоятида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилган 20-Осиё чемпионати якунланди.
12 та давлатнинг 270 нафардан зиёд маҳоратли шахматчи ёшлари қатнашган қитъа биринчилигида 7 ёшли шахматчимиз Муҳаммадюсуф Баҳромов ўз истеъдодини намойиш этди.
7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги классик шахмат баҳсларида 8/9 очко билан Осиё чемпионлигига эришган Муҳаммадюсуф қитъа биринчилигининг блиц баҳсларида ҳам тенгсиз эканлигини амалда исботларди.
Муросасиз кечган ўйинлар натижасига кўра, Муҳаммадюсуф Баҳромов 7,5 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади.
Шу тариқа, ёш шахматчимиз 20-Осиё мактаб ўқувчилари чемпионатида классик ва блиц йўналишларида Осиё чемпионига айланди
Т. Рўзиев, ЎзА