Шахматчиларимиз халқаро турнир ғолиби
Туркиянинг Мерсин шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Алихан Гусейнов, Ҳалим Тураев ҳамда қизлардан Севара Боймуратова муносиб ҳимоя қилди.

Дунёнинг 15 давлатидан келган 100 га яқин шахматчи 9 тур давомида швейцарча тизимда ўзаро рақобатлашди.
Унда халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланган бўлса, Севара Боймуратова 5,5 очко билан қизлар ўртасида ғолиб деб топилди.