Шаҳнозанинг шижоати (+видео)
Асли риштонлик бўлган Шаҳноза Тошматовани маҳалладошлари ҳамда тадбиркор сафдошлари тиниб-тинчимас аёл, дея таърифлашади. Бу бежиз эмас. Бугун у раҳбарлик қилаётган “Shax Miracle” МЧЖга қарашли корхонада махсус ишчилар кийими ҳамда аёллар миллий либослари ишлаб чиқарилмоқда.
Табиийки, қаҳрамонимизнинг тикувчиликка бўлган қизиқиши болалигидан шаклланган. У мактабдаги таҳсилдан сўнг ҳамширалик бўйича таҳсил олиб, шу соҳада 13 йил ишлаган. Лекин бўш пайтлари тикувчилик билан ҳам шуғулланарди.
[gallery-22133]
– Отам қўли гул наққош эди, – дейди Шаҳноза Тошматова. – Уларнинг ёнида мусаввирлик сирларини ўргандим. Фаолиятимни дастлаб бичиш-тикишдан, кейин эса келинлар либосини тикишдан бошлаганман. Шу тариқа ишимни йўлга қўйиб, 2006 йилда улгуржи ишлаб чиқаришни бошлаб юбордим. Аста-секин фаолиятимни кенгайтирдим. Асосан “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминладим. Ҳозирда қўли гул чеварларим билан бирга 500 хилдан ортиқ ишчи кийимларини ва аёллар миллий либосларини тикиб, харидорларга етказиб беряпмиз. Ишлаб чиқарган маҳсулотларимиз ички бозордан ташқари Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатларига ҳам экспорт қилинади.
Икки нафар фарзанднинг онаси бўлган шижоатли аёл бу билан кифояланиб қолиш ниятида эмас. У келгусида ўз ҳовлисида иссиқхона қуриб, интенсив усулда декоратив гуллар етиштиришни ҳам кўзлаб турибди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FGhPyWGw9M4" title="Shahnozaning shijoati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА