Сейтимбетов Алим Нурмаматовичнинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) тақдимоти ҳимояси тўғрисида
“Турли дурагайлаш усуллари орқали Қорақалпоғистон шароитига мос тезпишар, юқори тола сифатига эга ғўза навини яратиш” мавзусида
Сейтимбетов Алим Нурмаматовичнинг 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик ихтисослиги бўйича “Турли дурагайлаш усуллари орқали Қорақалпоғистон шароитига мос тезпишар, юқори тола сифатига эга ғўза навини яратиш” мавзусидаги диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган тақдимоти ҳимояси Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.08/2025.27.12.Qx.01.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 31 июль, соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 1, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Тел., факс: (99878) 150-61-37
e-mail: paxtauz@mail.ru