Шоколад – бу бутун дунё бўйлаб севиб истеъмол қилинадиган ширинлик бўлиб, у нафақат таъми билан, балки соғлиқ учун фойдали хусусиятлари билан ҳам машҳур. Шоколад какао дарахтининг мевасидан олинадиган какао ловияларидан тайёрланади ва қадим замонлардан бери инсониятга таниш. Шоколаднинг бир неча машҳур турлари мавжуд.

Қора шоколад таркибида кўп миқдорда какао мавжуд бўлиб, камроқ шакар қўшилади. Ушбу шоколад тури инсон организми учун фойдали бўлган турлардан бири бўлиб, юрак фаолиятини яхшилайди. Шоколод истеъмол қилиш жараёнида ноодатий таъм туфайли ушбу турни севиб тановул қиладиганлар ҳам оз эмас. 

Сутли шоколад – шоколад ва сут аралашмасидан ҳосил қилинган бўлиб, ушбу шоколод тури кўпчилик учун севимли ва таниш. 

Оқ шоколад эса какос ёғи, шакар ва сут асосида тайёрланади лекин таркибида какао бўлмайди. Ушбу тур кўпинча ширинлик безаклари учун ҳам фойдаланилади. 

Шоколад кўпчиликнинг овқатланиш рационидан жой олган ва жаҳон миқёсида экспорт ва импорт масалалари етакчи ўринларда туради. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 29 давлатдан қиймати 31,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 9,9 минг тонна шоколад ва шоколад маҳсулотларини импорт қилган. Ушбу маҳсулот импортини мамлакатлар кесимида ҳисоблайдиган бўлсак, энг катта улуш, яъни 7 минг 528 тонна Россия ҳудудига тўғри келади. Қолаверса, Нидерландия, Украина, Қозоғистон, Франция каби давлатлардан шоколад маҳсулотлари катта миқдорда импорт қилинган. 

Олимлар томонидан шоколаднинг инсон организми учун бир неча зарарли томонлари аниқланган. Лекин меъёрга амал қилинса, шоколаднинг хавфлилик даражаси деярли йўқолади. Ушбу ширин маҳсулот нафақат севги ва меҳр рамзи балки, маданият, тарих ва завқ манбаи ҳисобланади. У инсон кайфиятини кўтаради, қувват беради ва ҳаётни янада ёқимли қилади. Бироқ соғлиқни унутмасдан, уни ўз ўрнида истеъмол қилиш ҳам муҳим.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Севиб истеъмол қилинадиган шоколадлар мамлакатимизга асосан қаердан келтирилади?