Сергей Фомин Қозоғистонда муваффақиятли старт олди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан аёллар ўртасида W15, эркаклар орасида эса M15 таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фомин узоқ йиллик дўсти, нейтрал теннисчи Павел Вербин билан тандемда илк даврадан муваффақиятли ўтиб, чорак финалга чиқди ва ушбу босқичда чехиялик Матьяс Черний ва Йонес Кучерага қарши ярим финал йўлланмаси учун рақобатлашадиган бўлди.
Дарвоқе, бугун Сергей Фомин яккалик баҳсларида нейтрал теннисчи Егорь Плешивцев билан рақобатлашади. Шунингдек, аёллар ўртасидаги яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Сабрина Олимжонова Франциска Сиедат билан рақобатлашса, яна бир умидли теннисчимиз Дарья Шубина австриялик Анна Лена Эбстер билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА