Сергей Фомин Остонада зафар қучди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича "Челленжер 50" таснифига кирувчи “President's Cup” турнирида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фоминнинг навбатдаги рақиблари аниқ бўлди.
Мукофот жамғармаси 63 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг илк даврасида Сергей Фомин нейтраль теннисчи Максим Жуковга қарши кортга чиқди ва учрашувдаги ҳисоб 7:5, 4:1 бўлиб турган бир вазиятда Максим жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Натижада Сергей иккинчи босқичда таиландлик Касидит Самреж билан рақобатлашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА