Сергей Фомин Грузияда муваффақиятли старт олди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин иштирок этмоқда.
Теннисчимиз турнирнинг асосий тўр баҳсларига йўлланма берувчи саралаш босқичида грециялик Павлос Циципасни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги даврада россиялик Семен Панкинга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Маълумот ўрнида: ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мусобақанинг яккалик баҳсларида ғолиб бўлган теннисчи 8,350 АҚШ доллар пул мукофоти ва 50 рейтинг очкоси билан тақдирланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА