Сергелида ёшлар фестивали
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида пойтахтимизнинг Сергели туманидаги хиёбон, сайилгоҳ ва очиқ майдонларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Сергели ёшларни севади” шиори остида ёшлар фестиваллари ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги тадбир туманнинг 7-мавзесида бўлиб ўтди. Унда 2 мингдан зиёд ёшлар қатнашди.
Таъкидлаш жоиз, туманда 172 минг 213 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 67 минг 800 дан зиёдини ёшлар ташкил этади. “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича ҳозиргача 33 та маҳалла кесимида 40 минг 949 хонадон хатловдан ўтказилди. Дастлабки хатлов натижаларига кўра, турли муаммолари мавжуд бўлган 1077 нафар уюшмаган ёш аниқланди. Уларнинг қизиқишига қараб ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, ҳунарга ўргатиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Юқори савияда ташкил этилган ёшлар фестивалида эл ардоғидаги санъаткорлар ҳамда ёш истеъдодлар томонидан дилтортар куй ва қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
[gallery-1052]
Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА