Сербия Президентининг истеъфоси, Ҳиндистондаги табиий офат ва Трампнинг Эрон билан музокаралари - Хориж хабарлари (+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Сербия Президенти Александр Вучичнинг истеъфога чиқиши, Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон билан музокараларни шу ҳафта ўтказишни кутаётгани ҳамда Жанубий Корея президенти идорасининг Украинадан расмий узр сўрашни талаб қилгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қарши Халқаро жиноий судга мурожаат тайёрлаётгани ва Сатурн йўлдоши Энцеладда микроорганизмлар яшаши мумкинлигини кўрсатган тадқиқот ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов,
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА