Серқатнов кўчалар бугун бўм-бўш!
Карантин қоидаларига асосан бугун Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳам сокинлик ҳукмрон.
Республика махсус комиссияси қарорига биноан 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари ҳам мамлакат миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланган эди.
Карантин қоидаларига асосан бугун Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳам сокинлик ҳукмрон. Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ташкил этилган бу тартиб кўҳна шаҳарда ҳам амалда.
Бутун дунёни таҳликада ушлаб турган коронавирус пандемиясини тўхтатишга қаратилган чекловларга қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг ўз саломатлигига бўлган эътиборидир. Заруратсиз кўча чиқманг, азиз юртдошлар!

