Сенаторлар Трамп ва унинг адвокати билан учрашди
Собиқ президент Дональд Трамп AҚШ парламентининг уч нафар сенатори билан учрашди. Мазкур ўзига хос баҳсли мулоқотга Трампнинг адвокати Дэвид Шоун ва бошқа кўплаб ҳуқуқшунослар ҳам гувоҳ бўлди.
Йиғилишда, асосан, Дональд Трампнинг импичменти, унинг келгусида давлат ташкилотида фаолият олиб бориши ёки аксинча, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиши билан боғлиқ масалалар ҳақида мулоҳаза юритилди.
Aдвокат Дэвид Шоуннинг таъкидлашича, конференцияда қатнашган сенаторлар дўстона муносабат намоён этишган. Уларнинг импичмент бўйича раддия бериш арафасида эканликлари ҳам ҳақиқатга яқин эмиш.
Демак, баъзи сенаторлар Трампнинг сиёсий келажаги учун овоз бериш ва собиқ президентни оқлаш, уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган.